«Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга эътибор берилади. Хотин-қизларнинг бандлигига қуйидаги йўналишларда кўмаклашилади:
а) тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда хотин-қизлар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштирилади;
б) мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади;
в) кооперативларга жалб этилади;
г) касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашилади.