Аёлларга адвокатлар хизмати ҳақи қай ҳолатда  давлат ҳисобидан қопланади?

0
556
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартда “ Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2019 йил 1 майдан эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланиши таъкидланди .

Шунингдек, икки ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади.

Яна бир янгилик, “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам белгиланди.

Қарор матни билан сайтимизнинг  Сиёсат рукнида  тўлиқ танишишингиз мумкин.

Раъно ЗАРИПОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.