Аёлларга қандай имтиёзлар бор?

0
1752
марта кўрилган.

Янги Ўзбекистон даврида хотин-қизларга кўплаб имтиёзлар берилди. Жумладан:

Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади.

Аёлларни пенсия ёшига тўлганлиги сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади.

Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади.

«Аёллар дафтари»га киритилганларга 40 млн 500 минг сўмгача кредит берилиши мумкин.

 Ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга танаффус берилади.

 Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради.

“Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади.

Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади.

 Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади.

12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади.

Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади. 

 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади.

 Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди.

 Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади.

 Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин.

Mанба: huquqiy_axborot

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.