Чет элдан келган фуқароларнинг юклари зарарсизлантириладими?

0
69
марта кўрилган.

 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида  ўтказилган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Ишхонада раҳбариятнинг ниқоб тақмасдан ишлаганда ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиши тўғрими?

ЖАВОБ: Иш берувчи иш вақтида ниқоб тақишни мажбурий қилиши ва тегишли буйруқ ёки кўрсатма беришга ҳақли.

САВОЛ: Кўчада ҳаво иссиқ, ҳарорат уйда 36,7 даража (симобли иссиқ ўлчагичда) кўрсатиб, бирор жамоат жойига киришда 37,2 даражани кўрсатяпти. Бу ахир иссиқ ҳавода юриш таъсирида ошиши мумкинку?

ЖАВОБ: Пирометр — масофадан туриб иссиқликни ўлчаш асбоби. Пирометр тана ҳароратини ўлчашда юқори хатоликка йўл қўймайди — бу ҳолат ±1,0% кўрсаткичга тенг. Шундан келиб чиққан ҳолда, пирометр ҳам янглишиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

САВОЛ: Россиядан қайтганимдан сўнг 14 кун карантинда ўтирдим. Барча тест натижалари «манфий» чиққандан сўнг уйга қайтдим. Энди маҳалла ҳам 14 кун карантинда ўтиришимни айтяпти. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус маълумотномаси инобатга ўтмайдими?

ЖАВОБ: Коронавирус инфекциясининг яширин даври 14 кундан узоқ бўлиши мумкинлигини ҳисобга олганда, яна 10 кун уйда ўзини изоляциялаш зарур.

САВОЛ: Аҳоли орасидан чиқаётган касаллар 100% карантинга олиняптими? «Симптомсиз» касаллик қандай аниқланмоқда?

ЖАВОБ: Аҳоли орасидан чиққан беморлар, эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, бирламчи мулоқотда бўлган шахслар каратинга олинади, иккиламчи мулоқотдаги шахслар — уй шароитида 14 кун изоляция қилинади.

 Ички ишлар вазирлиги томонидан уй шароитида (ўз яшаш уйи, меҳмонхона, ётоқхона ва бошқалар) карантин остида тиббий назоратда бўлган шахслар 14 кунлик карантин тартибларига риоя этишлари устидан назорат ўрнатилади.

САВОЛ: Чет элдан келган фуқароларнинг юкларида ҳам касаллик бўлиши мумкин. Уларни нима қилишади?

ЖАВОБ: Чет элдан келган фуқароларимиз карантинга олинган вақтда уларнинг юклари қандай юк турига киришидан қатъий назар 100% зарарсизлантирилади.

САВОЛ: Ишхонада иш кабинетида кондиционер орқали юбориладиган ҳаводан касаллик тарқалиши мумкинми?

ЖАВОБ: Марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаво орқали юқиши мумкин.

САВОЛ: Чартер рейс билан олиб келинадиганларни кутиб олиш ёки улар билан кўришиш мумкинми?

ЖАВОБ: Чартер рейслар билан олиб келинадиган фуқароларни кутиб олиш ва учрашишга рухсат берилмайди, улар аэропортнинг ўзидан тўғри карантин зонасига олиб кетилади.

Манбаа:@aoka_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.