Дорилар  имтиёзли  асосда қайси касалликларда бепул берилади?

0
466
марта кўрилган.

Бу ҳақида кўп сўрашади. Мамлакатимизда тегишли рўйхатга асосан дори воситалари имтиёзли рецепт асосида бепул бериладиган беморлар бор. 

Қуйидаги беморларга тегишли рўйхатга асосан дори воситалари даволовчи шифокор томонидан ёзилган имтиёзли рецепт асосида бепул берилади:

  • онкологик касалликларга чалинганлар;
  • сил касаллигига чалинганлар;
  • мохов касаллигига чалинганлар;
  • эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
  • руҳий касалликларга чалинганлар;
  • ОИВ касаллигини юқтирганлар;
  • юрак клапанини протезлаш ва тана аъзоларини кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳамда ўша даврдаги  меҳнат фронти иштирокчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга, шунингдек  Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган – ногирон шахслар, байналмилалчи жангчиларга;
  • ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга имтиёзли равишда дори воситалари берилади.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.