Электрон имзони олиш учун Давлат хизматлари марказларига бориш керакми?

0
258
марта кўрилган.

АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида  ўтказилган брифингда  муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Ушбу суҳбатлар айниқса, ёш тадбиркорларга жуда асқатади.

САВОЛ: Интернет тармоғи орқали савдо фаолиятини бошлаш учун давлат рўйхатидан қандай ўтиш мумкин? Рўйхатдан ўтиш билан бир вақтда яна қандай хизматлардан фойдаланишим мумкин?

ЖАВОБ: Иинтернет тармоғининг Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими, яъни fo.birdarcha.uz сайти орқали тадбиркорлик субъектини онлайн тартибда давлат рўйхатидан ўтказишингиз мумкин. 

Рўйхатдан ўтиш билан бир вақтда тегишли органларга мурожаат қилмасдан автоматик равишда қуйидаги хизматлардан фойдаланишингиз мумкин: давлат солиқ инспекциясига бормаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг идентификацион рақамини олиш, тадбиркорлик субъектини ушбу органда ҳисобга қўйиш ва солиқ турини мустақил танлаш, фирма номини автоматик равишда захирага олиш, статистика органига бормаган ҳолда асосий фаолият турини танлаш ва корхона ва ташкиларни умумдавлат таснифлагичи кодини олиш,  тижорат банкига бормаган ҳолда банк ҳисобрақамини очиш ва давлат божини тўлаш,  тизимда мавжуд бўлган намунавий таъсис ҳужжатларидан фойдаланиш.

САВОЛ: Карантин вақтида савдо фаолиятида қийинчиликлар юзага келганда жамият устав фондини камайтириш учун ОАВда эълон бериш ва уни ДХАга тақдим этиш шартми?

ЖАВОБ: “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига кўра 30 кун ичида устав фондининг янги миқдори ҳақида жамиятнинг кредиторларини ёзма хабардор қилиши ва ОАВ да эълон қилиши ШАРТ. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 22-сонли қарорига мувофиқ ОАВда эълон қилинган хабарни ДХАга тақдим этиш шартмас.

САВОЛ: Электрон имзони олиш учун ДХМга бориш керакми?

ЖАВОБ: Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини махсус ахборот ресурси e-imzo.uz орқали бериш механизми жорий қилинди.  Буни амалга ошириш юзасидан тайёрланган видеоқўлланма билан Давлат хизматлари агентлигининг расмий саҳифалари орқали танишиш мумкин.

Шунингдек, Марказларга кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина хизматлардан фойдаланиш учун мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.