Ер юзининг сарвари — одам!

0
413
марта кўрилган.
Табиатнинг гултожиси инсон. Турфа гуллардек, турли хил қомату феълли инсонлар бор. Техас университети олимлари инсоннинг қомати унинг шахсиятига ва ўзгалар томонидан қандай қабул қилинишига таъсир этишини аниқладилар.

Тадқиқотчилар жамоаси тажрибаси жараёнида  76 нафар талабага 140 та суратни тарқатиб, тавсифлаб беришни сўрадилар.

Суратларда турли семизликдаги 70 нафар эркак ва яна шунча аёл бор эди. Талабалар одамни тавсифлаш учун 30 та феъл-атвор хусусиятларидан фойдаланишлари зарур. Барча тавсия этилган сўзлар “катта бешлик” деб номланувчи мустақил шахс хусусиятларига мос келади.

Бу психологик модел бўлиб, у инсонларга нисбатан ишлатиладиган бешта асосий хислатларни ўз ичига олади. Буларга эзгу ниятли, виждонли, очиқ кўнгилли, меҳнаткаш, ғайратли каби бир нечта фазилатлар киради.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, семиз одамларни иштирокчилар бепарво ва дангаса, келишган қомат эгаларини эса ишончли ва ғайратли деб топишди. Талабалар нок шаклидаги қомат эгаларини ҳамда кенг елкали инсонларни можаро ва ғазабланишга мойиллигини, аксинча, ностандарт тана тузилишига эга бўлганларни эса тортинчоқ ва ишончли кишилар сифатида қабул қилишди.

Д. АЗИМОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.