Гибрид усулдаги таълим шаклида ўқитувчи бир вақтнинг ўзида мактаб ҳамда уйдаги ўқувчига дарс ўтишга қандай улгуради?

0
1099
марта кўрилган.
????????????????????????????????????

АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида  бўлиб ўтган брифингда  янги ўқув йили таълим жараёни тўғрисидаги масалаларга ойдинлик киритилди.

Савол: Гибрид усулдаги таълим шаклида ўқитувчи бир вақтнинг ўзида мактаб ҳамда уйдаги ўқувчига дарс ўтишга қандай улгуради?

Жавоб: Масофавий шаклда таълим олаётган ўқувчиларнинг дарслари “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган дарслар орқали бериб борилади. Бунда мактаб ўқитувчиларининг асосий вазифаси масофавий таълимдаги ўқувчиларнинг кундалик давоматини юритиш, “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган дарсларда бериладиган вазифаларни текшириб, бажарилишини назорат қилиб боради. Яъни мактабда дарс берган ўқитувчи масофада таълим олаётган ўқитувчига алоҳида дарс ўтиб бермайди.

Таъкидлаш лозим, 18 августдан бошлаб 1-11-синфлар учун телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилган. Онлайн дарсларни тасвирга олиш ишларига республикамизнинг энг малакали  117 нафар педагоглари жалб этилган. Бундан ташқари ушбу дарслар устида 8 нафар сурдо-таржимон ҳамда 15 нафар муҳаррир ишламоқда. Онлайн мактаб” телевизион дарслари жорий йилнинг 14 сентябрдан эфирга узатила бошланади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.