Иситилмайдиган иссиқхоналар ҳақида сўраган экансиз…

0
42
марта кўрилган.

Аҳолини совуқ қиш кунларида ҳам сархил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаб туришда иссиқхоналарнинг аҳамияти катта. Иссиқхоналарда ҳарорат мўътадиллигини  газ ва электр энергиясиз ҳам таъминлаш мумкин.

Бугунги кунда юртимизда Хитой технологияси асосида иситилмайдиган иссиқхоналар ҳам мавжуд бўлиб, уларда иситиш тизими йўқ. Сабаби иссиқхоналар шарқдан-ғарбга – кун ботиш томонга 14 градус бурилган ҳолатда қурилади ва шимол томон қалин иситиш кўрпалари билан ёпилади. 

Маълумки, Ўзбекистон шароитида бир йилда 300 дан ортиқ қуёшли кун бўлади. Бундан самарали фойдаланишда Хитой технологияси қўл келади. Кун давомида иссиқхона қуёш энергиясини аккумулятор сингари ўз ичига йиғади ва кун ботиши билан иссиқлик сақловчи кўрпалар ёпилади. Кундуз куни тўпланган иссиқлик тонг отгунга қадар иссиқхонани мўътадил ҳароратда ушлаб туради. 

Юқоридаги технология асосида тажриба тариқасида Сардоба тумани Бахмал СИУ ҳудудида “Имкон қадри” МЧЖ томонидан ҳар бири 2 сотихдан 4 та, жами 8 сотих иссиқхона қурилган. Эрта баҳорда аҳолининг кўкатларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ушбу иссиқхоналарда кўкатлар экилган. Йилнинг қолган фаслларида бодринг, помидор, бақлажон етиштирилади.

Қайд этиш лозимки, Сирдарё вилояти бўйича 38,3 гектар иситилмайдиган иссиқхоналар мавжуд бўлиб, февраль-ноябрь ойларида сабзавот маҳсулотлари етиштирилади.

Ушбу тажрибани кенг ёйиш керак деб ҳисоблаймиз.  Айниқса ёш деҳқонлар учун маҳорат ва тажриба мактабидир. Ушбу тажриба билан ҳам энергия  ҳам маблағ тежалади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.