Жиноятчилик даражаси бўйича  Ўзбекистон 142 мамлакат ичида 104-ўринни эгаллади

0
197
марта кўрилган.

Numbeo’нинг жиноятчилик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 142 мамлакат ичида 104-ўринни эгаллади. Мамлакат индекси 33,68 ни ташкил қилди.

Рейтингга кўра (https://www.numbeo.com/crime/rankings_by_country.jsp), Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатларга қараганда яхшироқ.

Жиноятчиликнинг энг юқори даражаси Венесуэла, Папуа-Янги Гвинея ва Афғонистонга тўғри келмоқда. Жиноятчилик энг паст даражаси — Қатарда.

Жиноятчилик даражаси 20 дан паст бўлса “жуда паст”, 20 дан 40 гача бўлса «паст», 40 дан 60 гача бўлса «ўртача», 60 дан 80 гача бўлса «юқори», 80 дан юқори бўлса “жуда юқори” деб баҳоланади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.