Карантин пайтида ўқув марказларининг ўқитувчилари уй шароитида 3-4 нафар абитуриентга дарс ўтса бўладими?

0
128
марта кўрилган.

 АОКА анжуманлар залида таълим соҳасига оид энг сўнгги янгиликлар юзасидан бўлиб ўтган онлайн-брифингда  Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев муҳим саволларга жавоб қайтарди.

Савол: Карантин чекловлари юмшатилмоқда, ўқув марказларида ўқишларни бошлаб турсак бўладими?

Жавоб: Ҳозирча йўқ. Бу бўйича Республика махсус комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг, ўқув марказларида таълим жараёнларини ташкил этиш мумкин бўлади.

Савол: Карантин пайтида ўқув марказларининг ўқитувчилари уй шароитида 3-4 нафар (ундан оширмаган ҳолда) абитуриентга дарс ўтса бўладими?

Жавоб: Йўқ. Бу карантин қоидаларига зид.

Савол: Педагог кадрлар аттестациясида малака (тест) синовлари учун пул тўлаганман. Карантин туфайли қолдирилди. Тўлов ўз кучида қоладими?

Жавоб:  Албатта, ўз кучида қолади. Аттестация бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.