Кимлар тест синови учун тўловни амалга оширмайди?

0
75
марта кўрилган.

 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида  ўтказилган брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Давлат тест марказининг сайти орқали рўйхатдан ўтганман. Танлаган таълим йўналишларимни ўзгартирсам бўладими?

ЖАВОБ: Aбитуриентлар рўйхатдан ўтиш муддати тугагун (20-июл)га қадар доимий яшаш манзилини, тугатган таълим муассасасини, имтиёзларини ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартириши мумкин.
САВОЛ: Фуқаролиги йўқ шахслар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қандай рўйхатдан ўтади?

ЖАВОБ: Фуқаролиги йўқ шахслар рўйхатдан ўтиш учун ўзига энг яқин бўлган исталган давлат олий таълим муассасасига бориб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

САВОЛ: Ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар ҳарбий бўлмаган ОТМларга ҳам топшириши мумкинми?

ЖАВОБ: Мумкин. Aбитуриентлар олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган ОТМларнинг 5 тагача бакалавриат таълим йўналишларини танлашлари мумкин.
САВОЛ: IELTS имтиҳони жавоби 20-июлдан кейин чиқса, имтиёзларга IELTS сертификатини қўшса бўладими?

ЖАВОБ:  Aбитуриентлар ўз маълумотларини 20-июлга қадар ўзгартиришлари мумкин. Қабул якунланган (20-июль)дан сўнг маълумотларга ўзгартириш мумкин эмас.

САВОЛ: Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиртқи таълим шаклига топширганда имтиёзи сақланиб қоладими?

ЖАВОБ: Сақланиб қолади. Чунки ногиронлиги бўлган шахсларга кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳам қўшимча квоталар ажратилган.

САВОЛ: Давлат тест марказининг сайти орқали рўйхатдан ўтдим. Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани қаердан олсам бўлади?

ЖАВОБ: Aбитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун “Aбитуриент рухсатномаси”ни рўйхатдан ўтиш тўлиқ якунланганидан сўнг, абитур.дтм.уз сайти орқали шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин. ⚡️Рухсатномада абитуриентнинг тест топшириш ҳудуди, биноси ва манзили, куни, соати (сменаси), бинога келиш вақти кўрсатилган бўлади.

САВОЛ: Менда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун бериладиган тавсиянома мавжуд. Лекин рўйхатдан ўтишда сизда ҳеч қандай имтиёз мавжуд эмас деб чиқмоқда. Нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ: “Ногиронлиги бўлган шахслар”, “Кўзи ожизлар”, “Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси” ёки “Чет тили сертификати”га эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда имтиёзларини ўзлари киритадилар.

Aгар абитуриентда бошқа турдаги имтиёзлар бўлса, бу имтиёзлар тегишли вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида автоматик тўлдирилади. Рўйхатдан ўтганингизда сизнинг имтиёзингиз мавжуд эмас деб чиқаётган бўлса, сизга тавсиянома берган вазирлик ёки идорага мурожаат қилишингиз керак.

САВОЛ: Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентларга сиртқи таълим шакли бўйича қўшимча квота ажратилганми?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентлар учун таълим шакллари бўйича ОТМлар кесимида алоҳида 5 фоизли қўшимча квоталар ажратилган.

Бунда кундузги таълим шакли бўйича жами 5 179 та, шундан давлат гранти асосида 1 175 та, тўлов-контракт асосида 4 004 та, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича тўлов-контракт асосида мос равишда 1 568 та ва 251 та қўшимча квоталар ажратилган.

САВОЛ: Рўйхатдан ўтгандан сўнг, тест синови учун тўловни қандай амалга оширсам бўлади?

ЖАВОБ: Рўйхатдан ўтиш якунланганда, абитуриентнинг шахсий кабинетида базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга ошириш учун инвойс ҳосил бўлади.

Инвойснинг қуйи қисмида онлайн тўлов тизимлари орқали тўловни амалга ошириш учун ҳаволалар жойлашган. Улар орқали тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Умуман олганда, тўловни Clicк, payме, upay, Pаynet каби электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.

САВОЛ: Кимлар тест синови учун тўловни амалга оширмайди?

ЖАВОБ: Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар:  Таълим муассасалари (мактаб, лицей ва коллежлар)ни 2020-йилда тамомлаганлар; Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;  Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;  Чет эл фуқаролари; Aлоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига (маъданият, санъат, спорт ва ҳоказо) рўйхатдан ўтган абитуриентлар; Тест синовларисиз, кўп балли тизим бўйича имтиҳон ўтказиладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига топширганлар; Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари; Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари; Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар (республика босқичи ғолиблари); Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда бериладиган тавсияномага эга абитуриентлар;  Танлов ёки мусобақа ғолиблари ҳамда давлат мукофоти соҳиблари (халқаро фан олимпиадаси, Республика ва халқаро спорт мусобақалари, Зулфия мукофоти, Тарбиячи танлови, Ҳамшира танлови, Ниҳол мукофоти, Келажак овози, Бадиий академия, Мард ўғлон).

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.