Китоблар ҳақида қизиқарли далиллар: Дунёдаги энг машҳур китоб қаҳрамони ким?

0
4223
марта кўрилган.

Имом ал-Бухорий 600 000 ҳадис тўплаган. Ундан 100 000 саҳиҳ, 200 000 заиф ҳадисни ёдлаган. Бу ҳадисларни тўплашда 90 000 дан ортиқ кишининг ҳузурида бўлиб чиққан.

— Аёллар эркакларга қараганда кўп (68 %) китоб сотиб оладилар.

— Дунёда сотиладиган китобларнинг ярмидан кўпини 45 ёшдан ошган кишилар сотиб оладилар.

— Италиялик Рио Козелли энг зерикарли китобларни тўплайди. Унинг коллекцияси 10 000 жилддан иборат. Бир омадсиз итальян шоири китоби Козелли коллекциясидан ўрин олганини билгандан сўнг, ўзини ўзи ўлдиришига бир баҳя қолган.

— Қамоқда ёзиш режаси тузилган китоблар орасида Сервантеснинг «Дон Кихот», Жон Баняннинг «Авлиёнинг саёҳати», Оскар Уайльднинг «Қамоқдаги истиғфор», Николо Макиавеллининг «Ҳукмдор» асарлари мавжуд.

— Битта роман ёзиш учун 500 соат кетади.

— Жамоа билан китобни овоз чиқариб ўқиш бўйича энг узоқ давом этган марафон 224 соат кечган.

— Фанда китоб ўғриларини библиоклептоман дейилади. Дунёдаги энг машҳур китоб ўғрисининг исми — Стивен Блумерг. У 270 кутубхонадан 23 000 нодир китобларни ўғирлаган. Унинг «коллекция»си нархи 20 миллион доллардан ошади.

— Дунёдаги энг катта луғат «Немис луғати» («Deutsches Wortetbuch») бўлиб, у 1854 йили Якоб ва Вильгельм Гримм томонидан бошланган. Бу ишга кейинчалик турли олимлар ҳисса қўйшиб, 1971 йили якунланган. 33 жилдли ушбу луғат 34519 бетдан иборат.

— Барча замон ва халқларнинг энг машҳур ёзувчиси Агата Кристидир. Унинг детектив ҳикоялари 50 дан ортиқ тилда чоп этилмоқда. Кристининг нашр этилган китоблари нусхаси 2 миллиарддан ошади.

— Дунёдаги энг оғир китоб: Британия музейида сақланувчи XVII асрга оид географик атласдир. Унинг бўйи 1,9 метр, оғирлиги 320 килограммдир.

— Google дунёда чоп этилган барча бадиий, публицистик, илмий асарлар сонини ҳисоблаб чиққан. Уларнинг сони 130 миллиондан ошади.

— Наполеон дақиқасига 2 000 та сўзни ўқий олган.

— Дунёдаги энг машҳур китоб қаҳрамони — Наполеондир. У ҳақда 10 000 дан ортиқ турли жанрдаги китоблар ёзилган.

— 95 % инсонлар дақиқасига 210 сўз ёки 2 дақиқада 1,5 саҳифа китоб ўқийдилар.

— Бальзак ярим соатда 200 бет китоб ўқиган.

— Маълумки, қадимда китоб жуда қиммат бўлган. 18-асргача баъзи кутубхоналарда китоблар ўғирланмаслиги учун занжирга боғлаб қўйилган.

— Китобни секин ўқилганда 100 фоиз матн тушунилмайди, фақатгина 60 фоиз англанади, аксинча, тез ўқилганда матннинг 80 фоизи тушунилади.

— Аксарият ўқувчилар китобнинг 18-бетидаёқ унга қизиқишни йўқотадилар.

— Дунёдаги энг катта гонорар Рим императори Марк Аврелий томонидан шоир Оппианга тўланган. Унинг балиқ тутиш ва ов ҳақидаги достонининг ҳар бир сатри учун 1 олтин танга ҳадя қилинган. Унинг икки достони 20 000 байтдан иборат.

— Адабиётчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Шекспир асарларида «севги» сўзи 2259 марта, «нафрат» сўзи эса 229 марта такрорланган.

— Болани ўқишга ўргатиш учун энг қулай пайт — 4-6 ёшлик пайтидир. Болани 7 ёшдан ўқишга ўргатиш бироз қийин кечади.

— Бастилия маҳбуслари нафақат одамлар бўлган. Маҳбуслар қаторида китоблар ҳам мавжуд. Бир марта Дидро ва Д`Аламбернинг «Француз энциклопедияси»ни дин ва жамият ахлоқига зарар келтиргани учун «қамаб қўйганлар».

— Дунёдаги энг қиммат бадиий асар Леонардо да Винчи томонидан кўчирилган «Лейчестер кодекси» китобидир. Уни «Майкрософт» асосчиси Билл Гейтс 1994 йили Нью-Йоркдаги «Сотбис» аукционидан 30,8 миллион долларга сотиб олган.

— Дунёдаги энг катта китоб ҳолида чоп этилган мажмуа Ирландия университети томонидан 1968-1972 йилларда чиқарилган 1112 жилдли «Британия парламенти ҳужжатлари»дир. Тўлиқ мажмуа 3,3 тоннани ташкил этади. Уни тўлиқ ўқиб чиқиш учун 6 йил кетади.

Манбаа: BILIM АКМ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.