Инсон умри гул янглиғ нозик ва у соғлом бўлса гул янглиғ гўзал! Ўзингизни асранг, яқинларингизни эъзозланг. Ҳукуматимизнинг амалга ошираётган кўплаб чора-тадбирларига қарамасдан афсуски, коронавирусга чалинган беморлар сони ортиб бормоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг ёзишича, айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этди.
Бироқ, аввал хабар берганимиздек хушхабар ҳам бор. Жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтимизга келган фуқарода 16 март куни коронавирус касаллиги аниқланган эди. Ўтган вақт давомида у пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанди. Айни пайтгача ушбу касалликдан соғайганлар сони 8 нафарга етди.
Бугунги мураккаб шароитда аҳолини бирдамликка чақирамиз, ваҳимага берилмасдан уйда қолиб, вақтни мароқли ўтказишларида тилакдошмиз. Оллоҳ насиб қилган бўш вақтларингиздан мазмунли ва самарали фойдаланинг!