Коронавирус қурбонлари кўпайишининг сабаби нимада?

0
111
марта кўрилган.

Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабоевнинг«Газета.уз»га  берган интервьюсидан.

САВОЛ: Коронавирус қурбонлари кўпайишининг сабаби нимада? Сўнгги бир ҳафта ичида (25 июнь–1 июль) 7 та ўлим қайд этилди. Бунгача, икки ҳафта ичида (10−24 июнь) фақат битта ўлим ҳақида хабар берилган эди.

ЖАВОБ:  Келинг, ҳисоблайлик. Ҳозир вафот этганлар сони 27 (2 июль ҳолатига) нафар. Беморларнинг сони эса кундан-кунга қанчага кўпаймоқда? Ўртача 200−250 нафар. Бунга қадар ҳар куни 40, 50, 100 нафарга кўпайиб борган. Тузалиб кетганлар сони 5800 нафардан ошган, ўлганлар — 27. Бу тахминан 0,5% атрофида. Бу жуда яхши кўрсаткич.

 Биз имкон қадар барчани касалхонага ётқизамиз. Келинг, келгусида ҳам шундай ётқизишда давом эттирсак, нима бўлишини ва бу нимага олиб келишини тасаввур қилиб кўрамиз.

Айтайлик, биз бюджетдан бир тийин олмаймиз, янги касалхоналар очмаймиз. Мисол қилиб бизнинг Вирусология илмий-тадқиқот институти касалхонасини олсак. Бизда йилига 3000 га яқин жигар циррози билан оғриган беморлар даволанади. Циррозни бутунлай даволаш мумкин эмас. Агар даволанишни ҳар чоракда ёки 6 ойда бир марта ўтказмасак, унда одам ўртача 5−6 йил яшайди. Агар биз уни тўғри йўналтирсак, умрини 15 йилга узайтирамиз. Бу яхши натижа. Агар у молиявий имкониятларга эга бўлса, у жигарни қисман трансплантация қилиши мумкин, бутунлай эмас.

 Биласизки, тўртинчи ой давомида бизнинг клиникамиз карантинга ёпилган. Бир йилда жигар циррози билан оғриган 3000 нафар беморни қабул қилсак, демак ҳозиргача бизнинг ихтисослашган бўлимимиз бутун республика бўйлаб деярли 1000 нафар беморни қабул қила олмади.

Ўртача 1000 нафар бемор шу пайт давомида даволана олмади. Мен тахмин қилишимча, шу вақт ичида 200 га яқин бемор COVID-19 дан эмас, балки цирроздан вафот этди. Тушуняпсизми?

Агар биз коронавирус билан оғриган барча беморларни қабул қилишни давом эттирсак, кейинги босқичда кардиология марказини ёпиш керак бўлади, бу эса даҳшат. Қанчадан-қанча беморлар COVID-19 дан эмас, балки юрак хуружидан вафот этишади.

Кейин биз яна қандайдир бошқа клиникани ёпамиз, туғруқхонани ёпамиз, шароитлар кескин ёмонлашади, кейин эса шунчаки туғруқ пайтида ўлишни бошлашади. Айнан шу ҳодиса Италияда ва бошқа мамлакатларда содир бўлган — бу соғлиқни сақлаш тизимининг фалажланиши.

30 июнь куни мен коронавирусни даволашда заиф жойни топишга ҳаракат қилаётган ҳамкасбларингизга интервью бердим. Улар нима учун беморларнинг ўз вақтида касалхонага ётқизилмаганини сўрадилар. Ҳа, беморлар унчалик кўп бўлмаган даврда, биз клиникаларни ёпиб бўлса ҳам даволаш ишларини олиб бордик.

Яна бизнинг Вирусология илмий-тадқиқот институтидаги клиникамизнинг мисолида — мамлакатда 25 киши коронавирусдан вафот этган бўлса, сизга айтганимдек, жигар циррозидан, тўлиқ даволана олмаганлиги сабабли вафот этганлар сони — 10 баравар кўпроқ.

Шифохона бошқа тоифадаги касалларни қабул қилаверса, шунақа бўлади. Булар COVID-19 пандемиясининг билвосита қурбонлари дейилади. Сиз журналист сифатида бу ҳақда айтишингиз керак.

МАНБАА: @aoka_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.