AOКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
САВОЛ: Дорихоналарда коронавирусдан ҳимоя қиладиган қиммат бейдж (вирус блокатор) сотилмоқда. Айтишларича, у 2 метр масофагача вирусдан ҳимоя қилармиш. Бейдж — сотиб олишга арзийдими?
ЖАВОБ: Вируслар блокатори — Японияда кашф қилинган индивидуал бейдж, ҳозирги вақтда Россия компаниялари ҳам уни ишлаб чиқаришмоқда. Кашфиётчиларнинг таъкидлашича, бейджга киритилган диоксид хлорид моддаси инсон атрофидаги ҳавони зарарсизлантиришга ва бактерия, вирус ва қўзиқоринларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Афсуски, бундай баёнотлар бейджлар ҳақиқатдан инсон атрофида тозаликни таъминлашга қодирлигини далилловчи бирор асосланган илмий мақолага таянмаган. Диоксид хлор буғ шаклида А грипп вируси фаоллигини пасайтиради, бунинг учун уни сепиш керак, пластик ёки қоғозга киритиш эмас. Бундан ташқари, тажрибада моддани фақат битта касаллик қўзғатувчисида синовдан ўтказишган, ишлаб чиқарувчилар эса барча мавжуд микроорганизмлардан 99%га ҳимоялашини айтишмоқда.
САВОЛ: 23 июнь куни коронавирусга тест топширганман, ҳалигача жавоби келмади. Ишга киришим керак ёки маълумотнома берилмайдими?
ЖАВОБ: Коронавирусни аниқлаш учун олинган таҳлил мусбат чиққанда сизни албатта клиникага олиб кетишган бўларди. Демак таҳлил манфий чиққан. Агар ишхонага ёки бошқа манзилга топшириш учун маълумотнома керак бўлса, таҳлил топширган жойга паспорт билан мурожаат қилишингиз зарур ва маълумотнома Сизга етказиб берилади.
САВОЛ: Ўзбекистонда ПЗР тестлар фақатгина коронавирус қўзғатувчисини аниқлайдими ёки грипп ва бошқа инфекцияларни ҳам аниқлаши мумкинми?
ЖАВОБ: ПЗР тест диагностикаси нафақат коронавирусни текширади, балки барча вирус ва бактерия қўзғатадиган юқумли касалликларни аниқлаб беради. Коронавирус ва грипп кассалиги ўхшаш, шунингдек фарқли томнлари ҳам кўп, аммо грипп қўзғатувчисини ҳам ПЗР усули билан аниқлаб ажратиш мумкин.
САВОЛ: Коронавируснинг енгил даражаси билан касалланган беморларнинг уйда даволаниши мумкинлиги ростми?
ЖАВОБ: Ҳақиқатдан, 5 июлдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашнинг янги тартиби жорий қилинади.
Беморлар уч тоифага бўлинади: коронавирус инфекциясининг енгил даражаси билан касалланган беморлар (касаллик аломталарисиз); коронавирус инфекциясининг ўрта даражаси билан касалланган беморлар (юқори тана ҳарорати); оғир даражадаги беморлар.
Ўрта даражадаги ва касаллик аломатлари бўлмаган беморларга у шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ва зарур шарт-шароит мавжуд бўлганда уй шароитида даволанишга рухсат берилади. Енгил даражадаги ва касаллик аломати бўлмаган беморлар 10 кун ичида инфекциянинг клиник белгилари кузатилмаса касалхонадан чиқарилади.
Вирус тасдиқланган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар 14 кунлик карантинни уйда ёки меҳмонхонада ўтказишлари мумкин. ИИВ, Миллий гвардия ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимлари уй шароитида даволанаётганларни назорат қилишади. Қоидабузарлар жавобгарликка тортилади
САВОЛ: Коронавирусга олинган таҳлил натижаси мусбат бўлса, асосий қон таҳлили неча кун ичида олинади?
ЖАВОБ: Бирламчи ПЗР таҳлил натижаси мусбат чикса, фуқоро карантинга эмас яккаланишга олинади ва шу кунни ўзида таҳлил такроран референс, яъни эксперт лабораторияга топширилади. Лаборатория хулосасига кўра якуний ташхис тасдиқланади ва бемор бўйича қарор қабул қилинади.