Мактабгача таълим муассасаларида бракераж комиссияси мавжудлигини биласизми?

0
242
марта кўрилган.

 Мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича бракераж комиссияси ташкил этилади.

Мазкур комиссия ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган бракераж дафтарларида қайд этилади.

Мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси бракераж комиссиясининг раиси бўлиб, қуйидагилар комиссия аъзолари ҳисобланади: тарбиячи; ошпаз; ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси; тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вакиллари. 

Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарорларига асосланади.

Ота-оналар ўз ҳуқуқларингизни билинг ва фарзандларингизнинг тақдирига бефарқ бўлманг.

Умида Раҳмонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.