Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра 2020 йил 16 апрель соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1349 нафарни ташкил қилган бўлса, бугун соат 10:00 ҳолатига коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда.
Бир кеча кундузда касалга чалинганлар 31 нафарга кўпайган. Касалга чалинганлар сони аввалги кунларга нисбатан деярли 2-3 бараварга камаймоқда.
Азиз юртдошлар, уйда қолинг, Ҳукуматимизнинг карантин давридаги тартиб- қоидаларига амал қилинг. Ўзингизни, оилангизни, элимиз одамларини коронавирусдан асрш баробарида бутун жаҳонни ушбу балодан фориғ бўлишида муносиб ҳисса қўшган бўласиз.