Мамлакатимизда бугунги кунга  касалланганлар 1380 нафарни ташкил қилмоқда

0
97
марта кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра 2020 йил 16 апрель соат 10:00 ҳолатига  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1349 нафарни ташкил қилган бўлса, бугун  соат 10:00 ҳолатига   коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда.

Бир кеча кундузда касалга чалинганлар 31 нафарга кўпайган. Касалга чалинганлар сони аввалги кунларга нисбатан деярли 2-3 бараварга камаймоқда.

Азиз юртдошлар, уйда қолинг, Ҳукуматимизнинг карантин давридаги  тартиб- қоидаларига амал қилинг. Ўзингизни, оилангизни, элимиз одамларини коронавирусдан асрш баробарида бутун жаҳонни ушбу балодан фориғ бўлишида муносиб ҳисса қўшган бўласиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.