МИБ қарздор истеъмолчилардан 54,5 трлн сўм ундириб олинганини маълум қилди

0
172
марта кўрилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда МИБ фаолиятини такомиллаштириш, асоссиз қарздорлик тўловларини ундириш каби ҳолатлар, соҳадаги мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида МИБ томонидан ўтган 2 йил давомида 54,5 трлн сўм пул қарздор истеъмолчилардан ундириб олингани маълум қилинди. Шундан 26,7 трлн сўм — электр энергия, 26,2 трлн сўм — табиий газ, 1,5 трлн сўм — сув ва 90 млрд сўм — маиший чиқиндидан қарзи бўлган шахслардан йиғиб олинган. Ундирув аввалгига нисбатан 168 фоизга кўпайган.

МИБ директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиевнинг айтишича, суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш борасида 30,6 трлн сўмга яқин ундирув амалга оширилган.

Шунингдек, Бюро органлари томонидан фаолиятини бошлагандан ҳозирга қадар 1 трлн 342 млрд сўм нореал қарздорлик бўйича 243 та жиноят иши қўзғатилган.

“Бюро ходимларига нисбатан қаршилик ҳолатлари ҳам бўлиб турибди, — деди Содиқжон Бердиалиев. — Ўтган даврда 319 марта қаршилик ҳолатлари бўлиб, улар бўйича 130 та жиноят иши очилган ва 105 та маъмурий иш бўйича жавобгарлик кўрилган. Мана шундай қаршиликлар кўрсатиш жараёнида МИБнинг 4 нафар ходими вафот этган”.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.