Одоб – ахлоқ маданиятига риоя қилмайдиган  шахслар эндиликда давлат ишида ишламайди

0
360
марта кўрилган.

2022 йилнинг 14 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори қабул қилинди. Қарор 15 октябрдан кучга кирди.

Мазкур қарор билан «Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари» ва  «Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисида»ги намунавий низом тасдиқланди.

Шунингдек, бу ҳужжат билан давлат органлари ва жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига 2022 йил 25 октябрга қадар амалга ошириши керак бўлган топшириқлар ҳам белгиланди:

а) юқорида тасдиқланган одоб-ахлоқ қоидалари асосида марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар ходимлари учун мажбурий бўлган ходимларнинг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларини; ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқлаш;

б) Ички меҳнат тартиби қоидаларини ва бошқа идоравий ҳужжатларини ушбу қарорга, шунингдек, янги тасдиқланган намунавий низомларга мувофиқлаштириш;

в) 2022 йил 1 ноябрга қадар ушбу топшириқлар ижроси юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериш юклатилмоқда.

Қарорда Одоб-ахлоқ қоидаларини бузган хизматчиларга интизомий ва бошқа турдаги жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкинлиги кўзда тутилмоқда.

Мисол сифатида, намунавий Одоб-ахлоқ қоидаларининг 3-бандидаги давлат фуқаролик хизматчилари риоя қилиши шарт бўлган қоидалардан иккитасини келтириб ўтамиз:

“Ҳушмуомалалик, эътиборлилик ва хушёрлик билан фуқароларда давлатга нисбатан ишонч ва ҳурмат хиссини уйғотиш”;

“Оиласида соғлом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш”.

Ушбу белгиланган коидалардан шуни  тушуниш мумкин-ки, ҳақоратли сўзлар ишлатадиган, одобсиз ҳамда ўзини хон каби тутадиган ҳоким-у амалдорларга давлат ишида ўрин бўлмайди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, давлат фуқаролик хизматида ишламоқчимисиз, оилавий муҳитингизни ҳам тўғрилаб қўйишингиз керак бўлади. Оила аъзоларига ғамхўр бўлмаган, болаларини бир четга ташлаб қўядиган ёки фарзандларини ахлоқсиз қилиб тарбиялаётганлар ҳам давлат фуқаролик соҳасида ишлай олмайди.

GUJUM. UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.