Оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган аёлларнинг ҳуқуқлари янада кучайтирилди

0
70
марта кўрилган.

Сенаторлар билан оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланганларни ишончли ҳимоя қилишга қаратилган муҳим Қонунни маъқулладик. Оила ва хотин – қизларни қўллаб қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланганлиги @танзиланарбаева телеграмм каналида таъкидланади.

Тажриба шуни кўрсатяптики, дейилади хабарда, оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахс (аёл)га ярашиш учун ярим йиллаб муҳлат берилиши уларни яна шунча вақт зўравонликдан жабр кўришига сабаб бўлмоқда.

Афсуски, айрим ҳолатларда бу оғир оқибатларга ҳам олиб келмоқда. Шу боис энди суд оилавий зўравонлик бўйича даъволарни кўриб чиқаётганда муддатсиз, зудлик билан қарор чиқариши белгиланмоқда.

Шунингдек, ажрим оқибатида аёлларимиз тураржой муаммосига дуч келаётганлигини инобатга олиб, мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа тураржой билан таъминлаш ёки ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг (яъни асосан эрнинг) зиммасига юклатиш нормаси киритилмоқда.

Мазкур Қонун хотин-қизларни зўравонлик ҳолатларидан ҳимоя қилишга оид ишларимизнинг мантиқий давомидир. Қонуннинг амалда тизимли ишлаши учун жамоатчиликнинг фаоллигига таянамиз.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.