Ўқитувчиларнинг коронавирусга тест топширишлари ва гриппга қарши эмлаш жараёнлари қай тарзда амалга оширилади?

0
89
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларининг ходимлари 1 октябрига қадар бепул гриппга қарши эмланиши белгиланган.

Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ишларини ўтказиши кўзда тутилган.

Ўқитувчиларни коронавирусга тест топшириш жараёни эса ҳудудий санитария эпидемиология осойишталик марказлари томонидан марказлашган тартибда бепул ташкил этиляпти.

Лайло Рустамова , Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.