ОТАЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ҳуқуқий нормаси

0
98
марта кўрилган.

САВОЛ: Мен шаръий никоҳ билан оила қурганман. Никоҳимиздан бир нафар фарзандимиз бор. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан бирга яшамаймиз. Мен уни алиментга берай десам аввал оталигини белгилаш кераклигини эшитдим. Фарзандимга оталикни белгилаш учун судга ўзим ариза берсам бўлаверадими ?

ЖАВОБ: Бўлади. Бегуноҳ фарзанд манфаатлари ҳамма нарсадан устун. Оила кодексининг 62-моддасида, ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, оталик суд тартибида белгиланиши мумкинлиги кўрсатилган.

 Оталикни суд тартибида белгилаш ота-онадан бирининг ёки боланинг васийси (ҳомийси)нинг ёхуд бола кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахснинг аризасига, шунингдек бола вояга етганидан кейин боланинг ўзи берган аризага мувофиқ амалга оширилади.

 Юқоридаги асосга кўра, Сиз судга болага оталикни белгилаш учун мурожаат қилсангиз бўлади хамда бундай аризани Сиздан ташқари юқорида кўрсатилган шахслар хам беришлари мумкин.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.