Ўзбекистон Республикаси 2024 йилги Гендер тенглиги ва бошқарув индексида (GEGI) сезиларли муваффақиятга эришди ва дунёдаги 158 мамлакат ичида 52-ўринни эгаллади. 2022 йилга нисбатан Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини 51 поғонага яхшилади.
GEGI 2024 ҳисоботида қайд этилганидек, республика 72,8 балл тўплади, бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.
Таққослаш учун:
Қозоғистон 76-ўринни эгаллади (2022 йилда – 84-ўрин).
Қирғизистон – 99-ўрин (2022-йилда – 91-ўрин).
Тожикистон – 103-ўрин (2022-йилда – 118-ўрин);
Туркманистон рейтингга киритилмаган.
Ҳисоботда, шунингдек, сўнгги икки йил давомида бутун дунё бўйлаб аёллар дуч келган ютуқлар ва муаммолар таҳлил қилинган.
Ўзбекистон мавқеининг яхшиланишига мамлакатда, жумладан, ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар сабаб бўлмоқда.
Айниқса: аёлларни IT ва STEM лойиҳаларига фаол жалб қилинаётганлиги; хотин-қизлар учун рақамли кўникмалар бўйича таълим дастурларини йўлга қўйилаётганлиги;
хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенглигини таъминлаш чораларига алоҳида эътибор берилаётганлиги туфайлидир.
GUJUM. UZ