Ўзбекистон Республикасида зўравонликни тарғиб қилувчи маълумотларни тарқатиш тақиқланади

0
271
марта кўрилган.
tabiat

Болани гулга қиёслаш мумкин. Ўсиб улғайиб қатъий фикрга эга бўлгунча асраш оилалар билан бирга жамиятнинг ҳам бурчи.  Уларнинг гул янглиғ нозик қалбига  номуносиб ахборотларни сингдириш  зўравонлик ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқий нормаларни билиб қўйиш ва риоя қилиш  мақсадга муофиқдир.

– Зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган ахборот маҳсулоти болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланади (https://lex.uz/docs/3333797).

– Шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик акс этган ахборот маҳсулотлари ёшга оид тоифаси белгиси (0+, 7+, 12+, 16+) билан маркировка қилинади (https://lex.uz/docs/3333797).

– Шахснинг тасвирига бўлган ҳуқуқи узвий ва дахлсиздир (http://old.lex.uz/docs/111189). Шахсни идентификация қилиш имконини берадиган унинг тасвири айрим ҳолларда фақат шахснинг розилиги билан тарқатилади (http://old.lex.uz/docs/4396419).

– ОАВдан уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўйилмайди (https://lex.uz/docs/1106870).

Веб-сайт (саҳифа) ёки ахборот ресурснинг эгаси мазкур ахборот аниқланган тақдирда, дарҳол ўчириб ташлаши шарт (https://lex.uz/acts/83472). 

Қонунчиликни бузган шахс БҲМнинг 400 бараваригача миқдорда (120 млн.сўм) жаримага тортилади.

 (https://lex.uz/acts/97664)Такроран содир этилганда:

– БҲМнинг 600 бараваригача миқдорда жарима;

– 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

– 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.               

Манбаа: АОКА расмий канали

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.