Ўзбекистон Республикасининг  доимий аҳолиси сони қанча?

0
809
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси  маълумотига кўра мамлакатимизда доимий аҳоли сони 2019 йил 1 январь ҳолатига  33 миллион 254,1 минг кишига етди. Аҳоли сони 2018 йилга нисбатан  597,4 минг кишига яъни 1,8 фойизга ўсди.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 миллион 805 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5%), қишлоқ аҳолиси сони 16 миллион 449,1 минг кишини (49,5%) ташкил этган.

Ўтган йилда тирик туғилган  чақалоқлар сони 768,3 минг нафарни ташкил этса, 154,7 мингта вафот этганлар қайд этилди. ФҲДЁ бўлимларида 311,4 мингта никоҳ ва 32,3 мингта ажралишлар рўйхатга олинган.

Аҳоли зичлиги бўйича таҳлилий кўрсатгичлар:  Ўзбекистонда 1 кв.км.га 74,1 киши, аҳолининг энг зич жойлашуви Андижон (1 кв.км.га 713,2 киши), Фарғона (544,8 киши) ва Наманган (370,0 киши) вилоятларига тўғри келади.  Аҳоли зичлиги бўйича энг паст кўрсатгич Навоий вилояти (8,8 киши) ва Қорақалпоғистон Республикасига (11,2 киши) тўғри келмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 январь  ҳолатига республика доимий аҳоли сонининг 30,3 фойизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,5 фойизи  меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2 фойизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.