Ўзбекистонда илк бор хорижда ишлаш истагидагилар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

0
182
марта кўрилган.
Ўзбекистонда илк бор чет элда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

2020 йил 15 январь куни Андижон ҳамда Қашқадарё вилоятида ташкиллаштирилган ярмаркаларда хорижлик иш берувчилар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилди.

Андижонда ташкил этилган тадбирда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти раҳбари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари иштирок этди.

Иш берувчилар

Ярмаркада Россия Федерацияси, Латвия, Болгария вакиллари ўз таклифлари билан иштирок этди. Шунингдек, уларнинг қаторида юртимизда фаолият юритадиган 20 га яқин хусусий бандлик агентлиги вакиллари ҳам қатнашди. Ярмаркага ташриф буюрган мингдан зиёд фуқаро эса жами 150 га яқин йўналишда 9000 дан зиёд хориждаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш имконига бўлди.

Натижа қандай бўлди?

Ярмаркада иштирок этган 500 нафарга яқин фуқаро иш берувчилар тақдим этган иш ўринларида фаолият кўрсатиш истагини билдирди.

Нима кутиляпти?

Бу каби ярмаркалар юртимизда хавфсиз, тартибли, ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини йўлга қўйиш имконини беради.

 
ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.