Ўзбекистонда июль ойининг охирида ҳаво ҳарорати пасаяди

0
133
марта кўрилган.

Ўзгидромет июль ойи охирига мўлжалланган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълумотларга кўра, 25-28 июль кунлари мамлакатда ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Баъзи жойларда ҳарорат 31 даражагача тушади.

25-28 июль кунлари учун об-ҳаво маълумоти 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. 25 июль кечаси ҳарорат 20-25 даража иссиқ, 26-28 июль кунлари 17-22 даража илиқ, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. 25 июль куни кечаси ҳарорат 23-28 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ, 26-28 июль кунлари кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Маълумот учун, республикада сўнгги ҳафталар ичида аномал иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Кундузги соатларда ҳарорат 40-43 даража иссиқдан ҳам кўтарилди.

 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.