Пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни  қай тарзда ташкил қилинади?

0
239
марта кўрилган.

САВОЛ: Қандай ҳолатда мактаб ёки синф хонаси карантинга олиниши мумкин?

ЖАВОБ: Битта синфда 3 нафар ўқувчида коронавирус аниқланган тақдирда синф Санитария эпидемиологик осойиштлик маркази томонидан карантинга олинади ва мактабда дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.

Жами синфлар сонидан ёки ўқитувчи-ходимлар жами сонидан 10 фоизида тест натижалари ижобий натижани кўрсатганда мактаб карантинга олинади.

САВОЛ: Пандемия шароитида мактабда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш учун шароит бўлмаса қандай йўл тутилади?

ЖАВОБ: Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан бирор мактаб санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди деб топилса, ушбу мактабда анъанавий таълим бошланишига йўл қўйилмайди, яъни ўқувчиларнинг таълим олиши масофавий тарзда амалга оширилади.

САВОЛ: Пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни  қай тарзда ташкил қилинади?

ЖАВОБ: Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди. Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. 1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади.  Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади.

Дарслар  жараёни “Синф системаси”да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.

Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.