Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:
Ушбу касалликдан соғайиб реабилитация марказларига ўтказилган беморларнинг сони 12 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик. Ўйлаймизки, бундай тадбирлар давом этади. Энг асосийси, ҳар биримиз карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилишимиз ва уйда қолишимиз керак.
Бугундан 65 ёшдан ошган фуқаролар кўчага чиқиши тақиқланади. Эҳтиёж юзасидан озиқ-овқат маҳсулотлари ёки дори-дармонга чиқиш ҳоллари бундан истисно. Касалликнинг кўпайиш суръати ортиб кетмасдан, вазият мураккаблашмасдан туриб, ҳар биримиз эҳтиётимизни қилишимиз шарт. Имкон қадар ортиқча мулоқотларни камайтирсак, кўчага чиқмасак, барчамиз уйда қолсак, касаллик тарқалишининг олдини олган бўламиз.