Савол:  Фарзандим қўлини оғизига солиб сўради. Бу ҳолатда қандай тарбия усулини қўллаш лозим?

0
1388
марта кўрилган.

Жавоб: Болалар асосан тунги уйқудан олдин шунингдек, кундуз куни ҳам ухлашдан олдин “сўрғич” хохлайди.  Бармоғини сўра бошлайди. Қўлини оғзидан олмоқчи бўлсангиз йиғлайди. Ундай пайтда боланинг ўзига хос ёндошув керак.

Агар фарзандингиз “сўрғич” берганигизда тинчланса, у уҳолда “сўрғич” берганигиз мақул.  Фарзандингиз ўйинқароқ бўлса, “сўрғич”дан тезда воз кечади. Бола 3 ёшда етганда “сўрғич”дан деярли воз кечиши керак. Энди бош бармоғини сўрадиган болаларга келсак асосан боланинг дастлабки йилларида бу ҳолат кулгилидай туюлади. 3 ёшли болада ҳам худди шундай ҳолат кузатилса, унда ота-оналар хавотирга тушуб қолади. Бунда , асосан ота-оналар болани уша бармоғини аччиқ нарса суртиб қўйиш, бент билан боғлаб қўйиш каби чоралар кўрадилар. Бу эса нотўғри ёндашув ҳисобланади. Болада қандайдир қўрқув бўлса ҳам “бош бармоғини сўриши” мумкин. Бунда пастки жағ нотўғри ривожланган бўлиши мумкин.

5-6 ёшли болалар бош бармоғини сўрса нима қилиш керак?

1- Болада хавсизлик ҳиссини ўйғотиш керак!. Уларни қалбида шунақанки қўрқув бўлар эканки, улар ўзини ҳимоясиз, эътиборсиз сезаркан. Уларга кўпроқ телевизорни кўрсатишдан кўра, яхши эртак ва ҳикоялар ўқиб берган маъқул.

2- Болани чалғитинг! Улар билан бирга сайр қилиш ва ўйнаш керак. Шунингдек, паркларга айлантириш муҳим ҳисобланади. Чунки бола зерикиб қолса ҳам қўлини сўриши мумкин. 

Ҳурматли оналар болаларни бўш вақтини сермазмун ўтказишига  интилинг.  Ана ўшанда у ножўя одатларини  тарк этади.

Ориф Авлаев,

ТошДАУ   “Ўзбек тили, педагогика

ва психология” кафедраси доценти

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.