Савол-жавоб асосидаги танлов

0
279
марта кўрилган.

Кутубхона зиё-ўчоғи! Билим маскани нафақат  мутолаа  учун китоб тарқатади. Балки тадбирлари билан ҳам илму билимга ундайди.

“Соғлом она ва бола” ННТ ҳамкори Тошкент шаҳар “Билим” Ахборот кутубхона маркази ЁШЛАР телеканали билан ҳамкорликда «ЯНГИ КУН» дастурида викторина саволларини эълон қила бошлади.  Аҳолининг, жумладан ёшларнинг тафаккурини ривожлантиришга қаратилган саволлар ҳафтанинг ҳар душанба куни соат 7:00 да эфирга кетадиган дастурда эълон қилинади.

Энг тез ва тўғри жавоб йўллаган инсон ғолиб бўлади ва «Янги кун» кўрсатувига таклиф этилади.

Бу ҳафтанинг билимдони Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги Ободон қишлоғи фарзанди Аҳрор Тўлқинов бўлди. У айни кунда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг 4- босқич талабаси.  Ғолибни қутлаймиз!  

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.