Сифатли кийим – кечак танлашни биласизми?

0
372
марта кўрилган.

Сифатли кийим – кечак олиш қандай мезонларга қараб баҳоланади. Кўпчилик бунга қизиқади, албатта. Айниқса болаларга кийим -кечак сотиб олаётганда эътиборли бўлиш лозим.

1-маслаҳат: Агар сиз пахтадан тайёрланган кийим кечак олмоқчи бўлсангиз газламанинг бурчагини кафтингизда маҳкам сиқинг. Агар газлама ғижимланиб қолса, демак у – табиий мато эмас. У биринчи ювишдан кейин ўз кўринишини йўқотади ва эскидек бўлиб кўринади.

2-маслаҳат: Тикишнинг маҳкамлигини билиш учун чокларини текширинг. Агар газламани чокланган жойидан тортсангиз, унда кўз олдингизда тикишнинг сифати акс этади. Тикишлари тиғиз ва  чоклари маҳкам бўлса, бу кийимлар сифатининг яхшилигини билдиради. Сифатсиз маҳсулотларни чўзганда  очиқ жойлар бўлади  ва улар тортилганда чоклар узилади.

3-маслаҳат: Буюмнинг қайрилган жойига эътибор беринг. У шим ва юбкаларда 4 смдан кам бўлмаслиги, блузка ва кўйлакларда – 2 см гача бўлиши керак. Агар қайрилган жойи кичикроқ ёки умуман йўқ бўлса, кийимнинг чеккаси оверлок қилинган бўлса, унда бу буюмнинг сифати пастлигидан дарак беради.

4-маслаҳат: Газлама тортилганидан кейин ўз шаклига қайтиш хусусиятини текширинг. Матони бироз тортинг ва яна дарров қўйиб юборинг. Агар у чўзилса ва яна ўз шаклига қайтса, унда бу сифатли газлама эканлигидан далолат беради.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.