Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРДАН ЯНА ТЎРТ НАФАРИ СОҒАЙИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ

0
118
марта кўрилган.

Яна бир хушхабар. Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна тўрт нафари бутунлай соғайди. Уларнинг бир нафари БААнинг Дубай шаҳридан, яна бир нафари Туриядан келган, қолган икки нафари эса коронавирус инфекцияси аниқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган фуқаролардир. Уларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу беморларнинг соғайишида Вирусология илмий-тешириш институти клиникаси жамоасининг баҳамжиҳат бўлиб, зиммасига юкланган улкан масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг шифо топиши учун астойдил курашаётгани муҳим аҳамият касб этаяпти. Бунинг учун шифохонада барча шароит яратилган, дори-дармон, замонавий тиббий технологиялар, ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Яна бир эътиборли жиҳати, айни мураккаб вазиятда тажрибали шифокорларимиз томонидан беморларни даволашда дунё тажрибаси, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари, коронавирус инфециясини жиловлай олган Хитой, Жанубий Корея каби давлатларнинг амалий ишлари ўрганилиб, амалиётда қўлланилмоқда. Ҳар бир беморга илмий асосда ёндашилиб, стандартлар бўйича даволаш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, клиника жамоасининг пульмонология, кардиология, терапевт, эндокринология каби қатор ихтисослашган соҳа мутахассислари билан телемулоқот ўрнатгани ҳам коронавирус инфециясига қарши курашда қўл келаётир. Тор мутахассислар билан ҳамкорликда беморларнинг ҳолати юзасидан маслаҳатлашиш, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш имконини бераяпти. Шу каби қатор омиллар аксарият беморлар аҳволининг яхшиланишига олиб келмоқда, соғайиши тезлашмоқда. Айни лаҳзада тузалган беморларимизнинг қувончи чексиз. Уларнинг табассуми, миннатдорли сўзлари заҳматкаш тиббиёт ходимларининг меҳнатига энг юксак баҳо бўлса, ажаб эмас

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча курашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.