Табиий махсулотлар маъқулми ёки чипслар?

0
311
марта кўрилган.

Чипсларнинг таркибини ва зарарини биласизми? Чипсларнинг таркибида гидрогенланган ёғлар ва кўп миқдордаги тузлар мавжуд. Уларнинг ҳазм бўлиши оғирлиги туфайли  танага  зарар етказилади ва қон томирларида  холестерин тўпланишига олиб келади.

Чипсларда канцероген модда — глицидамид бўлиб, бу саратонни келтириб чиқариши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Бундан ташқари: Қандли диабет касаллигини ривожланиш хавфини кучайтиради, қонда холестерин миқдорини оширади, метаболизмни бузади, эркакларда тестостерон даражасини пасайтиради, гастрит ва ошқозон ярасининг ривожланишини кучайтиради.

Табиий маҳсулотлар истеъмолига нима етсин.  Она юрт неъматларининг табиий маҳсулотларга нима етсин!  Улар саломатлик ва узоқ умр  гаровилир.

Дилбаржон Бекчанова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.