Савол: «Темир дафтар» нима?
Жавоб: «Темир дафтар» — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати ҳисобланади.
Савол:«Темир дафтар»га кимлар киритилади?
Жавоб:«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси белгиланган, жумладан:
—кам таъминланган фуқаролар;
— ногиронлиги бўлган кишилар;
— ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
— якка-ёлғиз кексалар;
— доимий ишсиз фуқаролар;
— карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
— оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.
Манбаа:advice.uz