Тест синовларига келмаган абитуриентлар кейинги гуруҳ билан имтиҳонга киритилиши мумкинми?

0
276
марта кўрилган.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда олий таълим муассасаларига тест синовларининг биринчи куни якунлари бўйича ҳисобот тақдим этилди.

Тест синовларининг биринчи кунида икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан, 68 минг 736 нафари тест синовларида иштирок этди, 2538 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Имтиҳонга келмаган энг кўп абитуриент сони Тошкент шаҳрида кузатилди — 734 нафар. Энг ками — Навоий вилоятида 53 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмаган.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 13 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида, 53 нафар тест синовлари пайтида четлаштирилди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 2 минг 622 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилиши белгиланган. Шундан, 46 нафари иштирок этмади.

Барно Ражавобнинг алоҳида қайд этишича, тест синовлари белгиланган режа асосида ўтказилмоқда ва ўтказиш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермади. Тошкент шаҳри ва вилоятларда тест синовлари вақтида кондеционер, монитор ва камералар ёки бошқа ускуналарнинг ишламай қолгани, носозлик рўй бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган.

«Айрим сабабларга кўра тест имтиҳонларига кела олмаган абитуриентлар бизга мурожаат қилишмоқда. Биз уларнинг  сабабларини таҳлил қилган ҳолда Давлат қабул комиссиясига таклиф берганмиз. Агар рухсат берилса, балки улар кейинги тест синовларида иштирок этиши мумкин. Аммо шуни алоҳида қайд этиш керакки, тест синовларига келмаган абитуриентларнинг имтиҳонга киритилиши ҳеч қандай меъёрий ҳужжатда йўқ» — деди Ражабов. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.