Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлган шахслар вилоятдан қайтишда Тошкент шаҳрига кира олишадими?

0
141
марта кўрилган.

АОКА ҳузуридаги штабда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот котиби Азизхон Муродов иштирокида  ўтказилган брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириш чегаралари ёпилган бўлса, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлган шахслар вилоятдан қайтишда Тошкент шаҳрига кира олишадими?

ЖАВОБ: Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи фуқаролар вилоятлардан Тошкент шаҳрига кириб келишлари мумкин.

САВОЛ: 18-19 ва 25-26 июль кунлари шаҳарда машиналар ҳаракатига рухсат берилмас экан, шу кунлари фуқаролар ишга велосипедда борганларида улар ҳеч қандай жаримага тортилмайдиларми?

ЖАВОБ: Республика махсус комиссиясининг 35-сон йиғилиш баёнининг 3- бандига асосан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Ушбу бандда назарда тутилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июлдаги 34-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига татбиқ этилмайди.

Мазкур баённинг 4 бандига асосан давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга 18-19 июль ҳамда 25-26 июль кунлари ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш тавсия этилиши белгилаб берилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.