Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олиш қачондан бошлаб амалга оширилади?

0
171
марта кўрилган.

АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида  ўтказилган брифингда Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олиш юзасидан берилган саволларга жавоб қайтарилди. Ушбу суҳбатлар айниқса, пойтахтда яшашни орзу қилувчиларга жуда асқатади.

САВОЛ: Қачондан бошлаб Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олиш ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилади?

ЖАВОБ: Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олиниши мумкин бўлган фуқаролар 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб доимий рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш учун ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қуйидаги тоифадаги фуқароларнинг Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиши ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилади:  1-банд — Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга, 6-банд — Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда,  7-банд — Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

САВОЛ: 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритиладиган янги тартибга асосан Тошкент шаҳрида доимий рўйxатдан ўтмоқчиман, карантин сабабли аввалги яшаш жойимдан рўйхатдан чиқиб келишим муаммо бўлиб турибди. Нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ: 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларни доимий рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш талаб қилинмайди. Асос — Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарори.

САВОЛ: Янги тартибга мувофиқ доимий рўйхатдан ўтганда кейинчалик қандай қилиб паспортга штамп қўйдириш мумкин?

ЖАВОБ: 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларига рўйхатга олиш штампини босиш бекор қилинмоқда.  Асос — Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарори.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.