Уй-жой олишда кимларга имтиёз берилади?

0
289
марта кўрилган.

Савол: Уй-жой олишда кимларга имтиёз берилади?

Жавоб: Умумий тарзда уй-жой фақат аукциондан сотиб олинади. Имтиёз қуйидаги фуқароларга берилади:

Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз (https://lex.uz/docs/4597630#4598101): Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига; табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга; давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди. Яъни, бир уйда бир-нечта оила яшаса уларнинг фақат биттасига берилади  

gujum. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.