Вирус юқтирганлар сони сўнги пайтларда кунига 60-80 тага кўпаймоқда. Касалланганлар ниманинг ҳисобига ортмоқда?

0
139
марта кўрилган.

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда карантинга доир муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Пойтахтдаги «Абу Сахий» бозори очилгани, фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ахир ҳали Тошкент хавф сақланиб қолган ҳудуд ҳисобланса, бозорларни очишга эҳтиёж бормиди?

ЖАВОБ: Айни вақтда республика махсус комиссиясининг Қарори билан озиқ-овқат фаролияти билан боғлиқ бўлган хизмат турлари ҳудуднинг тоифаланишидан қатъий назар фаолият кўрсатиб келмоқда. «Абу Сахий» буюм бозори фаолиятига рухсат берилмаган ва бу каби хабарлар хақиқатга тўғри келмайди.

САВОЛ: Самарқандда карантин яна узайтирилиши, чекловлар сақланиб қолиши сабаби нимада?

ЖАВОБ: Карантин чоралари ҳеч қайси ҳудуда бекор қилингани йўқ, фақат босқичма-босқич юмшатиш чоралари кўриляпти.  Самарқандда ёки бошқа бир вилоятда кунлик касалланишда бемор қайд этилган тақдирда карантин чоралари кучайтирилади.

САВОЛ: Вирус юқтирганлар сони сўнги пайтларда кунига 60-80 тага кўпаймоқда. Касалланганлар ниманинг ҳисобига ортмоқда?

ЖАВОБ:  Охирги вақтда аниқланган касалликларнинг аксарият қисми хориждан кириб келаётган фуқаролар ҳисобига тўғри келмоқда. Жумладан, 13 май куни қайд этилган 65 та касалликдан 32 таси хориждан чартер рейс билан олиб келинган ёки узоқ масофага қатновчи юк ташувчи фуқаролар ўртасида учрамоқда. Мамлакат ичида аниқланаётган беморлар ҳам асосан карантинга олинган фуқаролар орасида кузатилмоқда.

САВОЛ: Автомобил эҳтиёт кисмлари сотишга ихтисослашган «Фарҳод» бозори ходимлари орасидан вирусга чалинганлар аниқланиб, бозорнинг ҳамма ишчилари карантинга олингани ҳақида ўқиб қолдим. Бу ҳолат ҳозирги кунда ишлаётган бошқа бозорлага таъсир қиладими?

ЖАВОБ: Жорий йилнинг 11 май куни 1989 йил  туғилган фуқаро Р. Ж. «Фарҳод» авто эҳтиёт қисмлари бозорига шахсий автомобилида келган. Бозорга кираверишда ташкил этилган санитария-назорат постида фуқаронинг тана харорати 37,5 Сга кўтарилгани сабабли ушланиб қолинган. Бемордан лаборатория тахлили учун намуна олинган ва тез тиббий ёрдам машинаси чақирилиб шифохонага юборилган. Тиббий кўрик ва лаборатория таҳлил натижаларига кўра, фуқарода касаллик тасдиқланмади. Бозорда зарарсизлантириш ишлари ҳамда савдо шахобчаларида сотувчилар ва фуқаролар ўртасида тушинтириш ишлари ўтказилди.  Айни вақтда бозор одатдаги тартибда ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

АЗИЗ ЮРТДОШЛАР, УЙДА ҚОЛИНГ, КАРАНТИН ТАРТИБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.