ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИ ТУНГИ ВАҚТДА КОМПЮТЕР ЎЙИНЛАР ЎЙНАШИГА ИМКОН БЕРГАН ШАХСЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК

0
296
марта кўрилган.

САВОЛ: Тунги вақтда компютер ўйнаш хоналарида ўйин ўйнаган болалар учун ўша компютерхонанинг эгаси қанча миқдорда жаримага тортилиши мумкин ?

ЖАВОБ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188 прим 2-моддасига асосан, ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш баравари (4 500 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Таҳририятдан: Шунинг учун болаларингизни компьютерга қарамликдан асранг. Бу ҳолатлар ҳам соғлиққа ҳам кўз нурларининг пасайишига олиб келади. Қолаверса,  маънавий- маърифий руҳиятини  бузиш эҳтимоли юқори бўлиб, ушбу  жарима ана шу кўнгилсизликларнинг олдини олишга қаратилган.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.