Хорижда таълим олдингизми, дипломингиз тан олинмаяптими? Ўксинманг! Давлат хизматлари агентлиги муаммоингизни бир зумда ҳал этади

0
195
марта кўрилган.

Президентнинг “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида юртимизда 2019 йил 1 мартдан бошлаб хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби жорий этилган эди.
Унга мувофиқ эндиликда хорижда олийгоҳларида таълим олиб қайтган фуқароларимиз, Давлат хизматлари агентлигига ариза билан мурожаат этсалар, уларнинг ҳужжатлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади ва 15-кун ичида кўриб чиқилади. Нострификациядан ўтган талабанинг хужжатлари тан олиниб бемалол ўз йўналиши бўйича турли ташкилотларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

– Чехия давлатидаги Прага университетига грант асосида ўқишга қабул қилиниб, 2016 йил ўқишни тугатиб, юртимизга қайтдим. Менежмент йўналиши бўйича таҳсил олгандим. Жуда кўп ташкилотларга иш излаб бордим кўпчилик, дипломимни кўриб четда ўқиган экансиз, бизга дипломингиз ўтмайди, ўзимизда иккинчи мутахассисликни ўқиб олинг дейишди. Шу-шу ўшандан бери иш излашни йиғиштириб тадбиркорлик билан шуғуллана бошлагандим. Яқинда бир танишим Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан хорижий ОТМ дипломларини нострификация қилиш тартибини соддалаштирувчи қарор тасдиқланганини айтиб қолди, – дейди А.Рўзиматов, менежмент соҳасини яхши кўрганим боис, ҳанузгача кўнглимнинг бир четидаги учқун сўнмаган эди. Зудлик билан Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилдим. Аризам 15 кун ичида кўриб чиқилди ва дипломим тан олинди. Эндиликда мен ўз севган касбимда ва юртимда ишлаш ҳуқуқига эга бўлдим.

Мафтуна Рўзиматова,

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти

бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.