Хорижий олий ўқув юртларини тугатганлик хақидаги дипломларни нострификациялаш тартиби

0
355
марта кўрилган.

Хорижий олий ўқув юртларини тугатганлик хақидаги дипломларни нострификациялаш, яъни ушбу дипломни Ўзбекистонда тан олиш тартибининг амалга оширилиши кўпчиликни қизиқтиради. Бу борада саволлар ҳам йўқ эмас.

– Қаерга мурожаат қилиш керак?

–  Ўз яшаш жойингиздаги Давлат хизматлари марказига;  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига;  уйдан чиқмасдан ягона интерактив давлат хизматлари порталига.

–  Қандай хужжатлар топширилади?

– Ариза, паспорт нусхаси,  диплом ва илованинг асли, диплом ва илованинг ўзбек тилига нотариус томондан таржимаси,  тўлов қоғози (квитанция).

 – Тўлов миқдори қанча?

– Баъзавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 3 баробари.

Шунингдек, ариза асосида топширилган хужжатлар экспертизадан ўтказилади.  Агар диплом текширувдан муваффақиятли ўтса, аризачи тест синовларига таклиф этилади. Тест жароёни эса онлайн тарзда компютерда бўлиб ўтади ва  тест жавоби шу захоти эълон қилинади. Тест саволлари дипломдаги соҳа бўйича тузилади,  56 фойиздан юқори балл тўплаганлар суҳбатга киради.

Қуйдаги олийгохларда ўқиганлар  яъни фуқаро давлат органи йўлланмаси асосида хорижий олийгоҳга ўқишга юборилган бўлса,  Ўзбекистон худудида филиали фаолият юритаётган олийгоҳнинг асосий муассасасида ўқиган бўлса, ўқиган олийгоҳ  халқаро рейтингларда етакчи 500 талигига кирган бўлса тест ва суҳбатга кирмасдан дипломи тан олинади.

Равшан САЪДУЛЛАЕВ, Тошкент шаҳар Миробод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.