Яна дунёни кезиб юрган вирус ҳақида: ИККИ ОЙ МОБАЙНИДА 17 ТА ЖИҲАТИ ЎЗГАРГАН ЯНГИЧА ШТАММ

0
60
марта кўрилган.

Дунёда кузатилаётган эпидемиологик ҳолат тиббиёт соҳаси мутахассислари, қолаверса, оддий аҳолининг ҳам хавотирига сабаб бўлмоқда. Айниқса, ўтган йилнинг декабрь ойи дунё олимлари учун қийин давр бўлди. Бу пайтда “COVID-19” инфекциясининг иккинчи тўлқини, айрим давлатларда эса учинчи тўлқини бошланди. Шунингдек, ўзининг генетик шаклини ўзгартирган, жуда тез юқувчи ва тарқалувчи, айниқса ёшларга кўпроқ юқадиган “COVID-19” вирусининг “британча” штамми пайдо бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати мавзу юзасидан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев фикрлари билан қизиқди.

— 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида янги “COVID-19” вируси аниқланган эди. Ўтган давр мобайнида бутун дунё олимлари уни текшириш, аниқлаш ва даволаш йўлида илмий изланишлар олиб борди ва бу ишлар ҳанузгача давом этмокда.

Аммо ўтган фурсат ичида вирус ҳам ўзгариб, мутацияга учраб, янгидан янги шаклларга ўтиб борди. Айни пайтдаги вирус аввалгисидан 20 та жиҳати билан ажралиб туради. “Британча” штамм икки ой мобайнида 17 та жиҳати ўзгариб, тез мутацияга учрамоқда. Шунингдек, у ўта юқувчан ва ёшларни ҳам зарарлай олиши мумкун бўлганлиги билан ҳам хавфлидир.

Коронавируснинг янги B.1.1.7 шакли тез суръатларда тарқалиши билан дунё олимлари эътиборини тортди ва янги штамм тариқасида ифода этилди.
Вирус мутациясини узоқ вақт онкологик касалликка чалинган ва иммунитетни босувчи дори воситаларни қабул килган инсон организмида узоқ муддат мутацияга учраши натижасида юзага келгани қайд этилмоқда.

Шу боис ҳам, янги штаммни полимераза занжир реакцияси ёрдамида аниқлаш мушкул эканлиги айтилмоқда. Сабаби мутацияга учраган вирус ПЗР текширувидаги иммун жавобни айланиб ўтишга қодирлиги, уни тўғри диагностика қилиш бир оз мушкул экани билан ҳам ажралиб туради.

“COVID-19” вирусининг B.1.1.7 шакли – “британча” штамми ўз таркибидаги иккита аминокислотани йўқотиб, организмнинг иммун жавоби, яъни, антитаначаларини айланиб ўтишга муваффақ бўлади. Бу эса вирусни тез тарқалишига имкон яратаяпти. Шу боис ҳам, янгича штаммни кенг тарқалиб кетишининг олдини олишимиз керак. Бунинг учун эса, карантин талаб-қоидаларига сўзсиз риоя қилишимиз зарурлиги шубҳасиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.