Ёш оилалар учун турар жой олишга имтиёзлар

0
8653
марта кўрилган.

Кўп қаватли уйлардаги квартираларни бирламчи бозорда ипотека кредити орқали сотиб олиш тартиби тўғрисида маълумотга эга бўлишни истардик.

Эркин Исомиддинов

 

Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 12 июлда 1835-сон билан рўйхатга олинган ва Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 13 июндаги 14/5-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.

Қорақалпоқистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қошида ишчи гуруҳи ташкил қилинган ва уларининг тавсияларига эга бўлган фуқаро ипотека кредитини олади; Ишчи гуруҳилари томонидан уй-жойга муҳтож ва тўловга қобилиятли ёш оилаларни аниқлаш ва уларга тавсияномалар бериш юқоридаги Низомда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

Дастлаб ипотека кредити олувчи томонидан банкда очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисоб варағига кўп қаватли уйдаги квартира қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги бошланғич бадал тўланади.

Бунинг учун ёш оила – доимий иш жойига ҳамда ўз фаолияти натижасидан олинадиган даромадга ёки бошқа расмий даромад манбаларига эга бўлган ҳар иккаласи биринчи марта расмий никоҳда бўлган, ипотека кредити беришни сўраб ариза берган санага қадар ҳар бири 30 ёшдан ошмаган ёшлар бўлиши шарт.

Ипотекали кредитлашни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бериладиган кредит миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан ошмаган миқдорда белгиланади.

Тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредити миқдори банкнинг ички кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган кредит шартномасида белгиланади.

Ёш оилаларга, ипотека кредити 15 йилдан кам бўлмаган муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан банкнинг ўз маблағлари ва Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ажратилади.

Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредитлари бўйича йиллик фоиз ставкаси – йилига кўпи билан 5 фоиз миқдорида бўлади.

Дастлабки бадалнинг бир қисмини ёки барча суммасини ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик шахслар томонидан пул ўтказиш орқали ипотека кредити олувчи ёш оила аъзоси номига очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисоб варағига ўтказиб берилиши мумкин.

 

Ойша Охунова,

ҳуқуқшунос

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.