Тухумни ишлатишдан олдин ювиб ишлатинг. Дин пешволарининг айтишларича, ювилмаган тухум макруҳ саналаркан. Макруҳ тухум маҳсулотини ейиш одамлар қалбини қорайишига, ёвузлигига сабабчи бўлар экан.
Албатта, бу тиббий талабларга ҳам жавоб бермайди. Ҳатто музлатгичга тухумни тахлашдан аввал обдан ювинг. Чунки, у товуқхонадан тўғри олиб келинади, унда жуда кўп майда кўзга кўринмайдиган жондорлар – микроблар бўлади. Биз уларни фақат микроскоп остидагина кузатишимиз мумкин. Товуқнинг нажаси ҳам одамники каби макруҳ ва бир хил ҳукмда бўлади. Яъни уломалар уни нажасати ғализа дейишади.
Саломатлик гигиенасига амал қилинг. Озодаликка, саранжом саришталикка нима етсин!
Фазилат Саъдуллаева, фармацевт