Қадимий тарихий маскан – Аязқалъа маданий мероси милодимизнинг I аср охири ва II асрларида бунёд этилган.
“Аязқалъа” уч қўрғондан иборат бўлган. Биринчи қўрғони 60 метр баланд тоғ қояси текислигида хом ғишт билан қўрилган, С.П.Толстовнинг фикрига қараганда “Аязқалъа” да ҳаёт милодимизнинг III-IV асрларигача давом этган. У ердан археологик қазиш ишларини олиб боришганида II асрда зарб қилинган тангалар топилган.
“Иккинчи қўрғон эрамизнинг IV-VIII асрларида бунёд этилган ва қурилиш ишлари IX асрга қадар давом этган. Яъни, қалъа Султон Увайс тоғи ва Қизилқум томонларидан келган кўчманчи-босқинчилардан ҳимоя қилиш мақсадида қурилган. Унинг пастки қисмида учинчи қўрғон мавжуд. У ердан топилган иккита тегирмон ҳозир Элликқалъа туман тарих ва археология музейида сақланмоқда.
Ушбу қўрғоннинг ёнида 20 та ўтовлардан ташкил топган сайёҳлар учун махсус турар жойлар ташкил этилган. Барча хизмат турлари яратилган, айниқса табиат қўйнида, қуёш чиқиши-ю ботишини кузатиб дам олишни истаганлар учун бу маскан айни муддао!
Чўл қўйнидаги қадимий қалъаларни, мўъжизавий масканларни кўрганда беихтиёр халқимизнинг бир кун келиб бозор бўлган жойлар мозор бўлади, мозор бўлган жойлар бозор бўлади, деган нақл хаёлдан кечади.
gujum.uz