“BMW” русумли автомашинасининг йўл транспорт ҳодисаси

0
205
марта кўрилган.

2018 йил 22 январь куни, Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчасида жойлашган “Шифо-нур” тиббиёт маркази қаршисида, “BMW” русумли автоулов хайдовчиси маст ҳолатда, руль бошқарувини йуқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган, дея хабар берилади guvd.uz сайтида.

Натижада:

1) йўловчиси – 1996 йилда туғилган эркак киши, ЙТҲ жойида вафот этган;

2) йўловчиси – 1978 йилда туғилган эркак киши, “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг томонлама қовурғалар синиши” ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган;

3) йўловчиси – 1987 йилда туғилган эркак киши, “Бош мия очиқ жароҳати, бош мия лат ейиши” ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган;

4) йўловчиси – 1997 йилда туғилган эркак киши, “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пастки жағ, дахан соҳаси синиши” ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

2018 йилнинг 22 январь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 2820 та қоидабузарликлар аниқланди. Шулардан маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 27 тани ташкил этади.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Агар Сиз “Йўл ҳаракати қоидалари”га тўлиқ риоя этсангиз, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг хавфсизлигини таъминланган бўласиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.